Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
11
3
132025-04-29 18:25

Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Бугунги сессия ишига туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган. Сессия котиблигига “10-Қирқволида” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Мамасолиева Лолахон Тўхтасиновнани сайланди. Кун тартибида қуйидаги масалаларни кўриб чиқилди. 1. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Хайитовнинг 2025 йил 1-чорак давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод тумани Халқ қабулхонаси мудири Тўлаганов Зокиржон Баходировичнинг 2025 йил 1-чорагида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти. 3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Давлатовнинг 2025 йил 1-чорагида: - “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши; - аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда камбағалликни қисқартириш шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш чораларининг ижроси ҳамда ишсизлик ва бандлик (айниқса жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахслар) ҳолати; - инвеститсия лойиҳаларини ва ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш чораларининг ижроси; - бозорлар ва улардаги нарх-наволарнинг ҳолати; - туман маҳаллий буджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси тўғрисида ҳамда туман салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий буджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий буджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари; 2025 йил 1-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлари. 4. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлай бўйича ўринбосари Қ.Миртазақуловнинг 2025 йил 1-чораги давомида: - “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши; - соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамни кўрсатилиши ҳолати; - ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш; - мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар; - Бағдод спорт мактабида 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботлари. 5. Туман ҳокими ўринбосари У.Йигиталиевнинг 2025 йил 1-чораги давомида: - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” дастури, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши; - ичимлик суви, иссиқ сув, электр энергияси (хусусан энергияни тежовчи технологиялардан фойдаланиш, энергия самарадорлиги) таъминоти ҳолати; - табиий газ таъминоти ва чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати, канализатсия ташкил этиш чораларини кўриш; - жамоат транспортининг ўз вақтида ҳаракатланишини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар; - автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ҳолати юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда Бағдод тумани Қўштегирмон МФЙдаги Мориф (Пастки маҳалла)сига аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Д-76 мм бўлган 2000 метр ичимлик суви тармоғини тортиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳисоботлари. 6. Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими бошлиғи Х.Қамбарованинг 2025 йил 1-чораги давомида: - “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши; - хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш юзасидан ҳисоботлари. 7. Туман давлат солиқ инспектсияси раҳбари А.Абдурахмоновнинг маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботи. 8. Бағдод туман Адлия бўлими бошлиғининг 2025 йил 1-чорак давомида туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишлар ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида. 9. Ўзбекистон Экологик партияси ташаббусига асосан, Бағдод туманида сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати юзасидан туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори ўринбосари Х.Махкамовнинг ҳисоботи. 10. Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бағдод тумани бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан инспектсия бошлиғи Т.Бекназаровнинг ҳисоботи. 11. Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгаши Котибияти бош мутахассисларининг функсионал вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида. 12. Ўзбекистон Либерал демократик партияси Бағдод тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманда ташкил этилган кичик ва ёшлар саноат зоналари ўрганиш натижалари юзасидан партия гуруҳи раҳбари Р.Йигиталиевнинг ахбороти. 13. Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг 2025 йил 3 апрел кунги “Бағдод туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳудудлар, манбалар ва сув истеъмолчилари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида”ги VII-7-42-11-152-К/25-сонли қарорини бекор қилинсин. Сессия кун тартибидаги ахборотлар юзасидан депутатлар таклиф ва саволлар йўллашди. Тегишли масъуллар батафсил жавоблар қайтаришди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz