«ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ» – НИМА?

Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини ошириш га доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жи ноят судларида дастлабки эшитув босқичи жорий этилган. Дастлабки эшитув-суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолияти усти дан бевосита суд назорати шаклла ридан бири ҳисобланади. Айтиш керакки, бугунги кунда суд муҳокамаси олдидан суд айблов тарафи тақдим этган барча иш ма териалларига эга. Лекин, афсуски, ҳимоя тарафисудга дастлабки тер гов босқичидан суд босқичига ўтиб келаётган илтимоснома ва шикоят лардан бошқа ҳеч нарса тақдим эта олмайди. Суд муҳокамаси олдидан айблов ва ҳимоя тарафининг бу даражада тенг бўлмаган имкониятлари сабаб ли судья жиноят иши материаллари билан танишиш жараёнида тўла холисликни сақлай олмайди. Бу суднинг ёки прокурорнинг, ёхуд ҳи моячининг ўз вазифасини нотўғри бажараётганлигини эмас, балки жиноят-процессуал функциялар тақсимланган ана шу субъектлар нинг ваколат ва имкониятлари даражасининг номутаносиблигини англатади. Бу вазиятнинг оптимал ечими – жиноят ишини судга тайинлаш босқичини тарафларнинг фаол иштироки ва тортишув принципини реал таъминловчи дастлабки эши тув шаклида ташкил этишдир. Яна бир муҳим жиҳат, дастлабки эшитувда номақбул далилларни далил базасидан чиқаришнинг асо сий ташаббускори айнан ҳимоячи (демакки, айбланувчи) бўлади, ал батта. Бу эса суд жараёнини фаол лаштиради, жонлантиради, айблов тарафини ҳушёр тортишга, жара ёнга пухта тайёргарлик кўришга мажбур этади. Шунингдек, дастлаб ки эшитув жараёнида судья даст лабки тергов органлари фаолияти устидан суд назорати функциясини реал амалга оширишни бошлайди. Хорижий тажриба шуни кўрсатяпти ки, дастлабки эшитув институтини миллий жиноят ишлари юритувига татбиқ этиш ҳозирда суд юритувида мавжуд бўлган жиддий муаммолар ни ҳал этишнинг оптимал ечими ҳисобланади. М.СИДДИҚОВ, жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани судининг тергов судьяси.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



O‘quvchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasi sinovdan o‘tkazilmoqda


Hurmatli O‘zbekiston tumanilik tadbirkorlar va ishbilarmonlar!