"Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари"








26/04/2025 | #Тафсилот: “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5148-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод тумани "Қоракўл" МФЙда жойлашган 42-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан "Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари" намунавий тарзда олинди. Унда Бағдод тумани ҳокими ўринбосари, туман Спорт бўлими масъуллари жараёнларни бевосита кузатиб боришди. Ҳозирги кунда "Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари" Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан олиниб adm.sport.uz платформаси орқали баҳолаш жараёнлари олиб борилмоқда. Маълумот учун: "Cпорт синовлари"да ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг махсус талаблар бўйича I, II, III-даражали кўкрак нишонлари ҳамда ихтиёрий талаблар бўйича спорт кийимлари (футболка, шим, кепка, рюгзак) топширилади. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



O‘quvchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasi sinovdan o‘tkazilmoqda


Hurmatli O‘zbekiston tumanilik tadbirkorlar va ishbilarmonlar!