"ШИЖОАТ ВА ҒАЙРАТ" ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БАҒДОД ТУМАН БОСҚИЧИ








25/04/2025 | "ШИЖОАТ ВА ҒАЙРАТ" ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БАҒДОД ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ Маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур мусобақа Бағдод тумани Марказий ўйингоҳида бошланди. Ушбу мусобақа маҳалла ёшлари учун нафақат жисмоний тайёргарлик синови, балки ватанпарварлик, жасорат ва жамоавийлик руҳини мустаҳкамловчи катта мактабга айланмоқда. Мусобақаларда 18-22 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар 6 та шарт асосида ўз иқтидор ва жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказишмоқда. Энг кучли ва шижоатли жамоалар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритмоқда. Мусобоқада туман ҳокими ўринбосари, ҳамкор ташкилотлар, ҳамда истеъфодаги ҳарбий ҳизматчилар иштирок этишди. Мусобақанинг маҳалла босқичи нафақат беллашув, балки маҳалла ёшлари ўртасида ўзаро бирдамлик, жамоавий ишлаш ва якдиллик майдони бўлмоқда. Якунда ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирландилар. 1-ўрин "Самарқанд" МФЙ 🥇 2-ўрин "Қўғоли" МФЙ 🥈 3-ўрин "Чекмирзаобод" МФЙ 🥉 Бундан ташқари мусобақа иштирокчилари ўртасида: - "Энг кучли спортчи", - "Энг чаққон ўсмир", - "Энг чаққон қиз", - "Энг яхши қуролсоз", - "Энг кучли мерган" , номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга ҳам эсдалик совға ва дипломлар берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



O‘quvchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasi sinovdan o‘tkazilmoqda


Hurmatli O‘zbekiston tumanilik tadbirkorlar va ishbilarmonlar!